
Ҳатто катта руҳий маънавий йўл ҳам кичикдан, биринчи қадамлардан бошланади. Инсон худбинлик ва дунёвий истакларни амалга ошириш орзулари билан тўлиб тошган ақлни эмас, балки руҳан англашни ўрганиши керак.
“Абадий Донолик инсонга ўзини руҳий маънавий жиҳатдан ўзгартиришга, ўтмиш ва келажакдаги воқеаларнинг моҳиятини билишга имкон беради” (“АллатРа” китобидан)
“АллатРа” китобида эксклюзив маълумотлар келтирилган: инсон Шахсияти ва унинг Қалби тўғрисида; субшахслар ва улар билан боғлиқ ҳодисалар тўғрисида; инсоннинг иккиланган табиати ҳақида: унинг Малакий ва Ҳайвоний табиатидаги жараёнлар тўғрисида; доминант дунёқарашнинг аҳамияти, унинг ўлимдан кейинги тақдирини олдиндан белгилайдиган Шаҳсият танловига таъсири ҳақида. Дунёда биринчи марта "АллатРа" китобида Одамнинг жисмоний танаси вафот этганидан кейин унинг Жонини ўтиш ҳолатини фотосуратлари мавжуд; Инсоннинг кўринмас оламдаги кўп ўлчовли қурилиши, инсоннинг бошқа ўлчовлар билан алоқаси, унинг учинчи ўлчовдан ташқари ажойиб қобилиятлари тўғрисида ноёб билимларни ўз ичига олади. Бу одамга нима учун хаддан ташқари кўп миқдордаги мия ва кўп даражали онгнинг кераклиги, онгнинг ўзгарган ҳолати нима эканлиги, унга босқичма-босқич шўнғиш жараёни қандай содир бўлиши ҳақидаги саволларга жавоб беради. Китоб инсон ўз устида ишлаш ва қалби билан қўшилиш, олтинчи ҳисни ривожлантириш ва Руҳий Дунё билан алоқага чиқиш учун қадимий руҳий амалиётларни тақдим этади. Китобда ғайритабиий қобилиятларнинг моҳияти (аниқ-кўриш, аниқ-эшитиш, бошқаларнинг фикрларини ўқиш, башорат қилиш) ва унинг одамлар учун намоён бўлишининг иккиликлилиги ҳақида; кўринмас дунё жараёнларини тушунишда инсон ўз устида ишлашнинг аҳамияти ҳақида ва Шахснинг Кузатувчи сифатидаги икки томонлама мавқеи ва унинг дунёга таъсири ҳақида айтилган.