
“АЛЛАТРА АЗАЛИЙ ФИЗИКАСИ” маърузаси “АЛЛАТРА” Ҳалқаро ижтимоий ҳаракатининг ALLATRA SCIENCE ҳалқаро илмий – тадқиқотчилик гуруҳи томонидан Анастасия Нових таҳрирлигида тайёрланган. Маърузада элементар заррачаларнинг пайдо бўлиши ва тузилиши ҳақида, материяни ташкил қилувчи бирламчи асослари ҳақида, элементар заррачаларнинг ва космологиянинг ягона майдон назарияси доирасидаги ўзаро алоқаси ҳақида, электромагнит ва гравитацион ўзаро таъсирлар
ҳақида, энергиянинг муқобил манбалари ҳақида ва х.к. ахборот мавжуд. Фундаментал ва амалий физика соҳасидаги энг янги билимларнинг муҳимлиги, кўлами ва ўз вақтида берилгани кўрсатилган. Замонавий физиканинг шу вақтгача ечилмаган асосий саволларига жавоблари ва шунга мос тушунтирилишлар берилган.
Материал “АЛЛАТРА” Халқаро ижтимоий ҳаракати қатнашчиларининг
“АЛЛАТРА АЗАЛИЙ ФИЗИКАСИ”нинг фундаментал асослари билан бирламчи танишуви учун мўлжалланган.
АЛЛАТРА АЗАЛИЙ ФИЗИКАСИ “фундаментал заррачалар” физикасининг бирламчи асослари, уларнинг ўзаро таъсири қонуниятларининг таянч билимларидан иборат. Бу ҳақиқатдан ҳам бугунги кунда юз йил илгари қилинган давр кашфиётларининг тадқиқотлари босқичида қолиб кетган жаҳон илм-фани учун эволюцион илгарилашдир. Мазкур билимлар фаннинг турли соҳаларидаги фундаментал ва соҳалараро тадқиқотларнинг бутун спектрини тегиб ўтади: микродунё физикасидан космологиягача, шу жумладан нейтрино физикасининг бирламчи асослари ва элементар заррачалар астрофизикаси ҳақидаги ноёб ахборотни очиб беради.