АЛЛАТРА АЗАЛИЙ ФИЗИКАСИ” маърузаси “АЛЛАТРА” Халқаро ижтимоий ҳаракатининг ALLATRA SCIENCE халқаро илмий – тадқиқотчилик гуруҳи томонидан Анастасия Нових муҳаррирлиги остида тайёрланган.
Маърузада элементар заррачаларнинг пайдо бўлиши ва тузилиши ҳақида, материяни ташкил қилган бирламчи асослари ҳақида, элементар заррачаларнинг ва космологиянинг ягона майдон
назарияси доирасида ўзаро алоқаси ҳақида, электромагнит ва гравитацион ўзаро таъсирлар ҳақида, энергиянинг муқобил манбалари ҳақида ва х.к. ахборот мавжуд.
Фундаментал ва амалий физика соҳасидаги энг янги билимларнинг муҳимлиги, кўлами ва ўз вақтида берилгани кўрсатилган. Замонавий физиканинг шу вақтгача ечилмаган асосий саволларига жавоблари ва шунга мос тушунтирилишлар берилган...
АЛЛАТРА АЗАЛИЙ ФИЗИКАСИнинг тўлақонли, тезлашган ривожланиши қисқа вақт ичида бир қатор одамзод учун хаётий зарур масалаларни нафақат инновацион энергетикада, балки иқлим геоинжиниринг соҳасида ҳам ечишга ижозат беради.
Бугунги кунда одамзоднинг сайёрадаги, афсуски, яқин ўн йилликларда қочиб қутулиб бўлмас глобал иқлим ўзгариши шароитларида омон қолишнинг реал имконияти мавжуд. Иқлим геоинжиринги соҳасида бир қатор муваффақиятли илмий тадқиқотлар ўтказилди. АЛЛАТРА АЗАЛИЙ ФИЗИКАСИнинг билимларига асосланган янги йўналишлар ишлаб чиқилди. Хозирнинг ўзидаёқ шуни айтса бўладики, иқлим геоинжиниринги соҳасидаги янги ишланмалар ушбу йўналишдаги кейинги фаолият учун кенг имкониятларни ва истиқболларни очиб бермоқда. Улар иқлим мониторингини ўтказишга, иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ бўлган воқеалрнинг кўп омилли тахлилни
инобатга олган холда кейинги ривожланишини аниқлашга, табиатнинг
компенсаор механизмларини аниқлаб, иқлим шароитларининг
ўзгартирилишига қаратилган керакли локал ёки умумий адаптив таъсирларни ишга туширишга ижозат беради.(эслатма: батафсил маълумотни “АЛЛАТРА” Ҳ.И,Ҳ. нинг расмий сайтида жойлаштирилган
“ЕР ИҚЛИМИНИНГ ГЛОБАЛ ЎЗГАРИШИ МУАММОЛАРИ ВА ОҚИБАТЛАРИ ҲАҚИДА. МАЗКУР МУАММОЛАР ЕЧИМИНИНГ САМАРАЛИ ЙЎЛЛАРИ.” маърузасида ўқинг) » .узбек тилидаги таржимасини шу ердан юклаб олиш мумкин.