АЛЛАТРА ТВ ҳақида

АЛЛАТРА ТВ ҳақида

АЛЛАТРА ТВ — янги форматдаги халқаро интернет-телевидение. Бу бутун дунё бўйлаб одамларни бирлаштириш ва бунёдкор жамиятни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган глобал медиа майдон.

International survey collage

АЛЛАТРА ТВ — бу «АЛЛАТРА» Халқаро ижтимоий ҳаракатининг ижтимоий аҳамиятга эга бўлган кенг кўламли лойиҳасидир. Унинг мақсади дунё бўйлаб умуминсоний, маънавий, ахлоқий ва маданий қадриятларни оммалаштириш, одамларни ўзларида ва жамиятда ижобий ўзгаришларни амалга оширишларига илҳомлантиришдир.

International survey collage

АЛЛАТРА ТВ эфирида

инсон ва жамият ҳақидаги, ҳар томонлама ривожланиш ва маънавий такомиллашиш ҳақидаги ноёб кўрсатувлар;

ижтимоий-информацион дастурлар ва янгиликлар;

таниқли одамлар, олимлар ва мутахассислар билан интервьюлар;

информацион-таҳлилий ва илмий-тадқиқий дастурлар;

маданият, илм-фан, тарих мавзуларига оид ҳужжатли ва илмий-оммабоп видеолойиҳалар;

илм-фан соҳасининг турли йўналишларига оид тадқиқий видео мунозаралар

International survey collage
International survey collage

ALLATRA TV
БУНЁД ЭТИНГ ВА БИРЛАШТИРИНГ!

АЛЛАТРА ТВ — бу турли давлатларда инглиз, рус, француз, испан, португал, немис, хитой, япон, грузин ва бошқа кўпгина тилларда видеоларни намойиш этадиган интернет-каналлар.

АЛЛАТРА ТВ дастурларининг формати

  • Интервьюлар - улардан кўзланган мақсад ижтимоий мавқеи, касби, имиджи ва бошқа нарсалардан қатъий назар ҳар бир иштирокчини аввалам бор Инсон сифатида кўрсатиб бериш. Ҳар бир инсонда мавжуд бўлган энг яхши фазилатларни очиб берувчи самимий мулоқот.
  • Жамиятда маданий ва маънавий-ахлоқий қадриятларни оммалаштириш, шунингдек бунёдкорлик ва бирлашишга қаратилган тадбирларни ёритиш.
  • Халқаро онлайн видеоконференциялар ва телекўприклар - турли давлатлардан минглаб локациялар бир вақтнинг ўзида уланиб, 10 ва ундан ортиқ тилларга синхрон таржималар билан онлайн трансляциялар.
  • Турли соҳалардан бўлган мутахассислар иштирокидаги «Профессионаллар ўйини» формати, бу формат мутахассисларга ўз фикрларини эркин ифода этиш ва ўз соҳасида инсон ва жамият ҳаётини яхшилайдиган янги тушунчаларни ихтиро этиш имконини беради.
  • Ҳар кимни қизиқтирган долзарб мавзулар бўйича дунё бўйлаб юз минглаб одамларнинг фикрини эшитиш имконини берадиган кенг кўламли халқаро ижтимоий видео-сўровлар.
  • Сайёрамизнинг турли бурчакларидан иқлим воқеаларига гувоҳ бўлганларнинг жонли эфирдаги онлайн-репортажлари; одамларнинг ўзлари ҳалол ва ўз вақтида узатаётган маълумотлари.

ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ ФОРМАТИ

АЛЛАТРА ТВнинг ўзига хослиги, бу жамиятнинг ўзидан чиқаётган ташаббус эканлигида. Видеоларни дунё бўйлаб одамлар ишидан бўш вақтида, кўнгилли асосда яратишади. Ҳамфикр ташаббускор инсонларнинг халқаро жамоаларида ҳар бир инсон бирлашиб, ўз ижодий салоҳиятини намоён этиши мумкин.

Одамлар ҳозирнинг ўзида ўз ҳаракатлари билан бунёдкор ахборот майдонини яратишмоқда, у эса ўз навбатида энг яхши инсоний фазилатларни ривожлантириб, ҳақиқатдан дунёни яхши томонга ўзгартирмоқда.

АЛЛАТРА ТВдаги барча видеоларнинг энг ноёб хусусияти дунёда содир бўлаётган воқеалар ҳақида ҳалол, ростгўй ва самимий маълумот берилишида ва ҳар бир инсон баҳам кўришни истаган яхшиликларда.

Дунё бўйлаб ҳар бир инсон АЛЛАТРА ТВга қўшилиб, ижтимоий муҳим масалаларни эркин муҳокамасида иштирок этиш, ўз фикрини билдириш, ҳамфикр одамларнинг халқаро жамоаси билан биргаликда видеолар яратиш ва шу каби бунёдкор ғояларни амалга ошириши мумкин!

АЛЛАТРА ТВ халқаро кўнгиллилар жамоасига қўшилинг

E-mail: [email protected]

Расмий сайт: allatra.tv

International survey collage International survey collage