Ҳурматли дустлар!

Ozbek тилдаги видео ва сайт таржима қилиш жараёнида.

Агар сиз таржима килишда иштирок этишни истасангиз, илтимос [email protected] почта манзилига хат жўнатинг. [email protected].

АЛЛАТРА ТВ — «АЛЛАТРА» Халқаро ижтимоий ҳаракатининг халқаро кўнгиллилар интернет-телевидениеси

АЛЛАТРА ТВ - бу турли мавзулардаги долзарб ва қизиқарли видеолардан иборат бўлган халқаро, умумхалқ интернет-телевидение. Унда психология, илм-фан, яхши янгиликлар, информацион-таҳлилий дастурлар, таниқли одамлар билан интервьюлар, дўстона ҳазил, мультипликацион видеолар, оилавий дастурлар ва бошқа кўпгина самимий, позитив кўрсатурлар бўлиб, улар жамиятда инсонийлик, меҳр-оқибат ва аҳилликни кўпайтиришга қаратилган. АЛЛАТРА ТВ кўрсатувлари ўзининг устида ишлашга, маънавий ва маданий ривожланишга, ўзида ва атрофидаги жамиятда энг яхши фазилатларни мустаҳкамлашга интилаётган барча одамлар учун қизиқарлидир. «АЛЛАТРА ТВ» халқаро кўнгиллилар жамоасига қўшилинг ва ижодий ғояларингизни ва лойиҳаларингизни халқаро телевидениенинг янги формати орқали рўёбга чиқаринг!!
Профессор ва академик Игорь Михайлович Данилов иштирокидаги “Ҳақиқат ҳамма учун бир” циклидаги кўрсатувлар томошабинларнинг жуда катта меҳрига сазовор бўлган. Одамлар, халқлар ва бутун инсониятнинг тақдирини ўзгартирадиган ушбу оламшумул кўрсатувларда барча одамларнинг ЯКДИЛЛИГИ ва БИРДАМЛИГИ ҳақидаги қадимий билимлар очиб берилган. Кўплаб одамларни қизиқтирган саволларга жавоб берилган - барча динларнинг ягона манбаи нима? Барча руҳий-маънавий билимларни нима бирлаштиради? Қандай қилиб одам ўзи билан, Аллох билан, ва бошқа одамлар билан бирдамликка эришиши мумкин? Ислом, христианлик, буддизм, қандай Ҳақиқат барча дунё динларини ва асл диндорларни бирлаштиради? Қандай қилиб ҲАҚҚА эришиш мумкин? Кўрсатувлар орқали ҲАЁТ БЕРГУВЧИНИ ҳис этиш ва англаш каби ҳаётий тажрибага эга бўлиш мумкин. Уларда ноёб маълумотлар бўлиб, улар инсоннинг руҳий ривожланиши, Муқаддас Руҳ, инсон ва инсониятнинг руҳий шаклланишидаги Муқаддас Руҳнинг муҳим ўрни ҳақидаги азалий маълумотларни очиб беради; ўзлигини англаш ва Руҳий олам билан тегинишда пайдо бўладиган чуқур туйғулар ҳадъя этади.