Брюсселдаги Европа парламентида бўлиб ўтган конференция 2026 йилнинг 24 февраль куни Брюсселда (Бельгия) «Нанопластик: яширин боғлиқликлар ва юзага келаётган хавфлар» мавзусида халқаро экспертлар конференцияси бўлиб ўтди Конференция микро- ва нанопластик муаммосига — атроф-муҳитга, инсон саломатлигига ва глобал табиий жараёнларга тобора кучлироқ таъсир кўрсатаётган кўринмас ифлосланишга бағишланди. Тадбир Европа парламенти депутати Ондржей Кнотек кўмагида ҳамда «АЛЛАТРА» глобал тадқиқотлар маркази билан яқин ҳамкорликда ташкил этилди. У мавжуд хавф-хатарлар ва уларни ҳал этишнинг эҳтимолий йўллари юзасидан конструктив мулоқотни бошлаш мақсадида етакчи олимлар, экспертлар ва сиёсий доира вакилларини бир жойга тўплади. Анжуманнинг кириш қисмида бугунги кунда ҳаво, сув, озиқ-овқат занжирлари ва инсон организмига кириб бораётган микро- ва нанопластик омилини ҳисобга олган ҳолда экологик ва иқлим масалалари муҳокамасини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди. Тизимли ёндашув, фанлараро ҳамкорлик ҳамда илмий ҳамжамият, сиёсатчилар ва жамоатчилик ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйишга чаыирилди. Бу муаммо нафақат экологик, балки тиббий, ижтимоий ва ахлоқий муаммо сифатида ҳам тақдим этилди. Биринчи экспертлар блоки янги глобал омил сифатида микро- ва нанопластикнинг табиатига бағишланди. Муҳокама давомида бу заррачаларнинг биосферада айланиб юриши ва тирик организмларга кириб бориши мумкинлиги қайд этилди. Уларнинг қон, аъзолар ва ҳатто репродуктив тўқималарда мавжудлигини кўрсатувчи тадқиқот натижалари тақдим этилди. Шу боис, микро- ва нанопластикка фақат чиқиндилар билан боғлиқ муаммо сифатида қараб бўлмайди — аксинча, бу потенциал тизимли оқибатларга эга бўлган мураккаб физик-кимёвий ҳодиса. Иккинчи блок нанопластикнинг биологик таъсир механизмларига бағишланди. Унинг ҳужайраларга кириб бориш, ҳужайра тузилмалари билан ўзаро таъсирга кириш ва энергетик жараёнларга таъсир кўрсатиш қобилияти ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди. Муҳокама давомида, шунингдек, репродуктив саломатлик масалалари ва пластик заррачаларининг узоқ муддатли таъсири оқибатлари ҳам кўриб чиқилди. Саломатлик учун хатарларни баҳолаш мақсадида қўшимча тадқиқотлар ўтказиш, ягона услубиятлар ишлаб чиқиш ва стандартлаштирилган протоколларни жорий этиш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Учинчи блок муҳокамани сайёра миқёсигача кенгайтирди. Микропластик ва нанопластик сув айланишига, булутлар шаклланишига, океан билан атмосфера ўртасидаги газ алмашинувига ҳамда океанларда иссиқлик узатилишига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омил сифатида тақдим этилди. Муҳокама давомида уларнинг экстремал об-ҳаво ҳодисалари ва табиий жараёнларнинг бузилиши билан эҳтимолий алоқалари қайд этилди. Шунингдек, бу ҳодисаларни англаш ва уларга ечим топиш учун вақт чеклангани алоҳида таъкидланди. Якуний блок келгусида амалга ошириладиган аниқ қадамларга бағишланди. Ушда майда заррачалар мониторинги бўйича ягона Европа стандартларини ишлаб чиқиш, тадқиқот услубларини уйғунлаштириш ҳамда тиббиёт, экологик фанлар ва Ер ҳақидаги фанлар ўртасидаги фанлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланди. Муҳокама давомида, шунингдек, ушбу мавзуни Европа Иттифоқининг сиёсий ва меъёрий механизмларига интеграция қилиш масалалари, ҳамда жамиятнинг фаол иштироки муҳимлиги ҳам кўриб чиқилди. КОНФЕРЕНЦИЯ СПИКЕРЛАРИ: Ондржей Кнотек Пастор Марк Бёрнс Профессор Антонио Рагуза Марина Овцинова Д-р Джон Ан Анна Котляр Ян Кара Александр Масний Конференция видеосини томоша қилинг ва давримизнинг энг муҳим экологик ҳамда тиббий муаммоларидан бирининг профессионал муҳокамасига қўшилинг. Тадбирнинг пресс-релизи: https://allatra.org/ru/press-release/first-steps-toward-solution-nanoplastics-were-presented-european-parliament «Нанопластик: ҳаёт учун таҳдид» ҳужжатли фильм: https://allatra.org/ru/nanoplastics-threat-to-life «Нанопластик биосферада» ҳисоботи: https://allatra.org/storage/app/media/reports/ru/Nanoplastics_in_the_Biosphere_Report_RU.pdf