Брок Пирс — блокчейн ва криптовалюталар дунёсидаги энг таниқли тадбиркорлардан бири, футурист, венчур филантроп, инноватор ва визионер раҳбар. Брок Пирс бугунги кунда жаҳон криптовалюта бозорининг асосий элементларидан бири ҳисобланадиган Tether (USDT) стейблкоинининг ҳаммуассиси. Брок, шунингдек, EOS экотизимини ривожлантиришда сезиларли роль ўйнаган ҳамда инвестор, стратег ва маслаҳатчи сифатида блокчейн ҳамда Web3 соҳасидаги кўплаб лойиҳаларда иштирок этган. Бизнесдан ташқари, Брок Пирс хайрия ва ижтимоий самарадорлиши юқори бўлган инвестициялар билан фаол шуғулланади. У технологиялардан фойдаланиш орқали инсонлар ҳаётини яхшилаш ва янада ижтимоий адолатли келажакни барпо этишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлайди. 2020 йил у мустақил номзод сифатида АҚШ президенти лавозимига сайловда иштирок этган ва инсоният келажаги, рақамли валюталар, децентрализация ҳамда иқтисодиёт ва бошқарувнинг янги шаклларига йўналтирилган дастурни илгари сурган. «АЛЛАТРА ТВ» га брган ушбу интервьюда Брок Пирс жамиятимиз учун орзу қилаётган келажакни қандай тасаввур қилишини билиб оламиз. Биз унинг ҳаёт йўли, асосий қадриятлари ва технологиялар ҳақиқатдан ҳам инсонларга хизмат қиладиган дунё ҳақидаги тасаввурлари тўғрисида суҳбатлашамиз. Сиз қуйидагиларни билиб оласиз: Блокчейн оддий сўз билан тушунтирганда ўзи нима ва Wеб3 аслида нимани англатади; Брок ўз йўлидаги ютуқларни ва муваффақиятсизликларни қандай енгиб ўтади; У ҳаётий сабоқлар ва шахсий синовларни қандай қабул қилади; Нима учун у жамият ва социумга қўшаётган ҳиссаси ҳақида чин кўнгилдан қайғуради; Унинг учун пул ва мавқедан ташқари «муваффақият мезони» нима? У ўзига қайта-қайта берадиган асосий савол нима? Ва яна кўплаб бошқа мавзулар