«АЛЛАТРА» халқаро ижтимоий ҳаракати машҳур академик ва гуманитар арбоб, тадқиқотчи ва визионер — профессор, доктор Габриэле Пао-Пей Андреоли билан эксклюзив суҳбат ўтказиш шарафига муяссар бўлди. У Истиқболли тадқиқотлар ва ҳамкорлик институти (Institute for Advanced Studies and Cooperation, IASC) президенти ҳамда Италиянинг нуфузли Инсон ҳуқуқлари лигаси (Lega Italiana dei Diritti dell’Uomo, LiDU) қошидаги «Ахлоқий сунъий интеллект» бўлими президенти сифатида фаолият юритади. Доктор Андреоли халқаро муносабатлар, технология этикаси ва регенератив тиббиёт соҳаларида тан олинган мутахассис бўлиб, Ватикандаги Понтифик Фанлар академияси билан алоқа вакили ҳамда Шимолий Македонияда Қизил Хоч элчиси вазифасини бажаради. У бир қатор нуфузли таълим муассасаларида, жумладан, «Анания Ширакаци» халқаро муносабатлар университетида, Universitario Humanitas Консорциумида ва АҚШдаги Янги Испания Католик университетида дарс беради. Интервью Муқаддас Тахт ҳомийлигида фаолият юритадиган Ватикандаги Понтифик Фанлар академиясида бўлиб ўтган ўнинчи юбилей World Changers саммити чоғида ташкил этилди. Академия дунё бўйлаб олимлар, дин пешволари ва жамоат арбобларини бир жойга тўплайдиган халқаро анжуман ва форумларга мезбонлик қилиб келади. Профессор Андреоли раҳбарлигидаги мазкур саммит ахлоқий инновациялар, ижтимоий масъулият ва барқарор ривожланиш йўлидаги конструктив мулоқот ҳамда ҳамкорлик рамзига айланди. Суҳбат давомида профессор Габриэле Пао-Пей Андреоли илмий дипломатиянинг аҳамиятини алоҳида қайд этиб, замонавий жамиятда фан, технология ва маънавий қадриятларни уйғунлаштириш лозимлигини таъкидлади. У Ватикан ва Папа академиялари жаҳон ҳамжамияти учун конструктив мулоқот ва самарали ҳамкорлик майдонини таъминлаб, илм-фан ва технологияларни ривожлантиришда ахлоқий мезонларни ва этик ёндашувларни белгилашда муҳим роль ўйнашини таъкидлади. Бундан ташқари, профессор Андреоли инсонпарварлик ва динлараро мулоқотни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларнинг аҳамиятини қайд этиб, World Changers саммити ҳамда «АЛЛАТРА» халқаро ижтимоий ҳаракати мақсадлари ўртасидаги уйғунликка алоҳида эътибор қаратди. У ахлоқий меъёрлар, ижтимоий масъулият ва самарали ҳамкорликни илгари суриш йўлида турли жамоалар ўз саъй-ҳаракатларини бирлаштириши қанчалар муҳим эканини таъкидлади. «АЛЛАТРА» ҳаракати доктор Габриэле Пао Пей Андреолига саммитнинг юксак вазифаларини ҳаётга тадбиқ этишда кўрсатаётган олий даражадаги етакчилиги ва ижобий ўзгаришларга содиқлиги учун чуқур миннатдорлик изҳор этади. Ушбу ғоя ва қарашлар алмашинуви XXI асрда инсоният олдида турган мураккаб муаммоларни ҳал этиш учун зарур бўлган ҳамкорликка асосланган муҳокамалар турини ифодалайди. Профессор Габриэле Пао-Пей Андреоли «АЛЛАТРА» ҳаракати платформасида пастор Марк Бёрнс бошчилигида ўтказиладиган ва АҚШнинг Вашингтон шаҳридаги Капитолий мажмуасида бўлиб ўтадиган «Эркинлик бирдамликда: маънавий дипломатлар даври» номли халқаро конфессиялараро канференциянинг фахрий маърузачиси сифатида иштирок этишини фахр билан маълум қиламиз.