Агар тарихга назар ташласак, савол туғилади: нима учун биз ҳалигача тарқоқ дунёда, ҳатто христианлар орасида ҳам бўлинишлар бор дунёда яшаяпмиз? Бугун миллионлаб одамлар урушлардан, тажовуздан, очликдан ҳалок бўляпти, лекин бундан ҳам ёмони омон қолиш учун курашда инсон қиёфасини йўқотяпти. Инсоният бугун ҳақиқатдан ҳам тубсизликга қулаяпди. Одамлар бунга нима туртки бўлганини топишга ҳаракат қилишяпди. Биз барчамиз, бу сайёра одамлари, бутун инсоният, нотўғри йўлга бошловчи биринчи қадамни қўйишимизга нима сабаб бўлганини аниқлашга интилишяпди. Абадий савол: ким айбдор? Нима учун биз идрок этишга қодир одамлар бўла туриб, барча имкониятларга эга бўла туриб, ҳалигача тарқоқмиз? Бизни манипуляция қилишади, биз бир-биримизни ўлдирамиз, биз бир-биримиздан нафратланамиз. Нима учун биз ягона, ҳалол, тўғри дунёни қура олмадик? Ҳамма нарса яхши, инсон ҳаёти қадрланадиган, пайғамбарларнинг ўгитлари бажо келтириладиган, Худонинг иродаси эса қонун бўлган дунёни?