Ҳар куни сайёрамиздаги офатлар сони ортиб бормоқда. Бугун ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ бизнинг цивилизацияли жамият бирлашиши ва омон қолиш йўлини топиши керак. Ва биз инсоният сифатида ҳеч бўлмаганда ўзгаришларга сабаб бўлишимиз керак. Агар биз сабаб бўлмасак, дунё ўзгармайди. Айнан бизнинг хамжихатлигимиз, бирдамлигимиз, бир биримизни қўллаб- қувватлашимиз ва омон қолиш истагимиз мана шундай сабаб бўлиши мумкин. Агар омон қолиш истаги бўлмаса, ўз жонига қасд қилиш ниятида бўлсак, айтингчи, бизда имконият бўладими? Оддий савол. Ҳар бир қабул қилган қароримиз билан биз тарознинг у ёки бу палласига тош қўямиз. Лекин бу тошлар фарзандларимизнинг ҳаёти ва мамоти, бизнинг келажагимиз ва бутун инсониятнинг келажагини англатади. Ва ҳар биримиз ўз фарзандларининг ва бошқа миллиардлаб болаларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун бугуннинг ўзида нима қилиши мумкинлигини ҳал қилади. Бугун нима қилдим? Эртага бу хатоларга йўл қўймаслик, ҳаммамизнинг келажагимиз омон бўлиши учун мен нима қила олардим, лекин қилмадим деган саволлар. #ИқлимИнқирози #Иқлим #ҚандайОмонҚолиш #ОмонҚолиш #БунёдкорЖамият