Игорь Михайлович Данилов иштирокидаги “Маҳдий чақируви” кўрсатуви – бу ҳақиқатдан ҳам давр кўрсатувидир, унда кишининг маънавий йўлининг моҳияти Исломда мужассам бўлган маънавий уруғларнинг гўзаллиги ва софлиги орқали очиб берилган. Ушбу уруғлар буюк уммон каби ўзининг асосида мазкур маънавий бойликнинг битмас-туганмас чуқурлигини бирлаштиради.
Ҳақиқат ҳамма учун битта, ва жаҳоннинг турли динларида сочилган маънавий уруғлар ягона умумий илдизларга эга ва хар қандай диннинг асосини айнан Ҳақиқат ташкил қилади...
Мазкур кўрсатув Исломга бағишланган ва унда қуйидаги саволларга жавоблар берилган:
- Ҳақиқий Ислом нима.
- Ўзининг кўп ўлчамли тузулмаси тушунишида одам ким.
- Хаётнинг маъноси нимада.
- Жаннат (Ал-Жанна) нима ва унга эришиш йўллари.
- Қандай қилиб Руҳий озодликка эришиш.
- Аллоҳ йўлидаги тиришқоқлик нима.
- Эхсон – бу Аллоҳга бўлган самимий Мухаббатнинг ифодасини билдирувчи холат. Аллоҳни яхши кўрган одамларни Аллоҳ яхши кўриши ҳақида. (Қуръон ва хадислардан эслатмалар).
- “Кўксининг очилиши” иборасини тушуниш (кумуш ип тўғрисида).
- “Ал ғайб” холати ва Илоҳий нур билан Илоҳий Руҳга тенглаштирилган “Лахут” тушунчаси нималиги.
- “Оҳирги чегарадаги Нилюфар” ибораси нимани билдириши.
- Нима учун Қуръонда Ислом – бу Худога (Аллоҳга) элтувчи тўғри йўл деб айтилганлиги, Пайғамбаримиз Мухаммад (салаллоҳу алайҳи вассалам) нима ҳақида айтганлиги.
- Иблис (Шайтон) — одам ва одамзод учун душмандир.
- Нима учун Иблис Одам отага “кетмас хокимият”га эришиш ҳақидаги фикрларни пичирлагани.
- Иблис одам ва Аллоҳ ўртасида ўтириб олиб “ўзининг овози билан қўзғатиши” ҳақида Қуръонда нимага эслатилиши.
- Ҳаёлдан кетмайдиган фикрлар қаердан пайдо бўлиши. Уларни қандай ва нима учун назорат қилиш.
- Ўз устида ишлаш нима.
- Ўз нафси (худбинлиги)ни қандай енгиш ва бу жараёнда одам қайси босқичлардан ўтиши.
- Иблиснинг уқтиришларидан ва миядаги шайтонлардан қандай ҳимояланиш.
- Катта ва Кичик жиход ёки насронийликдаги шахсий Армагеддон нималиги...
- Дўзоҳ (жаханнам) нима?
- Жисмоний тана ўлимидан сўнг одам билан нима содир бўлиши. “Гуноҳкор” (субшахс) холатининг Қуръондаги таърифлари.
- Қиёмат куни, Сўнгги хукм нималиги.
Қадимий масжидлардаги турли белгилар нимани ифодалайди. Имом Маҳдий келишининг вақти (Қаим келиши) ҳақида башоратлар ва эслатмалар, Унинг келишининг моҳияти ва охирги замондаги Унинг амаллари ҳақида (хадисларда келтирилган Пайғамбаримиз Мухаммад (салаллоҳу алайҳи вассалам) нинг сўзлари). Махдийнинг “ЧАҚИРУВИ” ва Унинг “Қуёш Нафаси “ билан боғлиқлиги. Маҳдийнинг келиши янги давр бошланишининг аломати. Ал-лат опа-сингиллари ҳақида, Буюк хизмат ва одамдаги ҳақиқий шаънининг тикланиши, абадий Хаёт, хар бир одамнинг Қалбида яшовчи энг яхши фазилатлари ҳақида.