Замонавий жамиятимизда «Орзу қилишнинг айби йўқ!» иборасини эшитамиз. Орзулар ёрдамида кўп одамлар муаммолардан узоқлашадилар, баъзилари эса истаётган нарсасининг тафсилотларигача тасаввур қилиш орқали ҳатто «тўғри» орзу қилишни ўрганадилар... Ўзимиз билмаган ҳолда, биз ҳаёлий тасвирлар - образлар таъсирига тушиб қоламиз. Кўпинча образлар бизга реклама, ташвиқот, оммавий ахборот воситалари орқали юкланади. Бошимиздаги бу «фильмлар»га берилишимиз нималарга олиб келади? Эътибор кучи инсон ҳаётида қандай роль ўйнайди? Биргаликда ушбу саволларни «Фактлар Калейдоскопининг» янги дастурида кўриб чиқишга таклиф этамиз: Фикр бу нима? У қандай келади? Образ қандай шаклланади? Онг бу нима? Замонавий жамиятда одамларни бошқариш ва уларга таъсир кўрсатиш мақсадида образлардан фойдаланиш Динларда образлар Образлар таъсиридан қандай қутулиш мумкин? Одамга ёрдам берадиган воситалар Ҳис-туйғуларнинг фикрлардан фарқи нимада? Руҳан эркин одамлар жамияти бўлиши учун нима керак? «Фактлар Калейдоскопи» тадқиқот лойиҳасининг яратилишига А. Нових китоблари ва И. М. Данилов иштирокидаги кўрсатувларда келтирилган маълумотлар илҳомлантирди. Дастур мавзуси доирасидаги тадқиқот «АЛЛАТРА» Халқаро ижтимоий ҳаракатининг Италия, Испания ва Лотин Америкаси иштирокчилари томонидан ташкил қилинди.