8 октябрдан бошлаб Словакия ва Чехия жамоатчилиги, оммавий ахборот воситалари томонидан «АЛЛАТРА» Халқаро ижтимоий ҳаракатининг аъзоларини қоралашга қаратилган ва яхши ташкиллаштирилган дегуманизация кампаниясининг нишонига айланди. Бу тўлқин турли гуруҳларга нисбатан нафрат уйғотувчи кўплаб ҳақоратли мақолалар муаллифи бщлган чехиялик журналист дастлабки сўроққа чақирилганидан кейин бошланди. Ушбу дастлабки тингловдан роппа-роса 2 ҳафта ўтгач, оммавий ахборот воситаларида синхрон тарзда «АЛЛАТРА» Ҳаракатини таъқиб қилиш тўлқини бошланди. Словакия газеталарида атиги 9 кун ичида 140 дан кўп мақолалар чоп этилгани кўп нарсадан далолат беради. Бундай кампаниянига қанча пул кетади? Жамиятда қўрқув уйғотиш мақсадида «АЛЛАТРА» номи мақолада мунтазам тарзда хавф билан боғланган. Аммо, аслида, бу тўлқин асосан ва энг аввало Словакия Бош прокуратурасига қаратилган бўлиб, мақсади терговни тўхтатиш учун босим ўтказиш бўлган. Бу жараён жуда тез сиёсий масалага айланди ва ўзининг нафратли баёнотлари билан эркин фуқароларнинг демократик ҳуқуқларига қарши чиқаётган мухолиф сиёсатчилар бу вазиятдан фойдаланиб қолдилар. Натижада, аафсус, прокуратурага қилинган босим муваффақиятга етди. Биз яқин келажакда демократик тамойилларнинг шунчалар поймол қилининаётганининг оғир оқибатларини барчамиз ҳис қилишимизни англаяпмизми? Қандай қилиб бу «жодугарлар овида» фақат бир томонга гапириш ҳуқуқи берилган? Пули бор ва оммавий ахборот воситаларини сотиб олган томонга…? Бундан ким манфаатдор ва нимага бу оддий одамни хавотирга солиши керак?