Каскадли ҳалокат эффекти ва сенинг хавфсизлик иллюзиянг

Каскадли ҳалокат эффекти ва сенинг хавфсизлик иллюзиянг Агар оёғингиз остидаги ер тўсатдан ўпирилиб кетса нима бўлади? Шахтага ёки метрога эмас — шаҳар марказида чуқурлиги 50 метрдан ошадиган улкан воронкага. Ушбу ҳафтада: — Бангкокда 30×30 метрли воронка ҳосил бўлди — у иккита автомобилни ютиб кетди ва биноларга зарар етказди. — Одессада 7 соат ичида деярли икки ойлик ёмғир ёғди. Баъзи жойларда сув сатҳи 15 дақиқада деярли 4 метрга кўтарилди. 10 киши ҳалок бўлди, шу жумладан, цоколь қаватда фарзанди билан яшайдиган оила. — «Буалой» тайфуни Филиппин ва Вьетнамда камида 82 кишининг ҳпётига зомин бўлди ва ушбу минтақа учун аномал ҳодиса ҳисобланадиган 8 та торнадони келтириб чиқарди. — Филиппиндаги М6,9 зилзила оқибатида 69 киши ҳалок бўлди. Дастлабки 10 соат ичида 722 та афтершок қайд этилди. — Сибирда ҳарорат кундузги +21°C дан кескин тунги +0,2°C гача тушиб кетди. — Аризонада тўсатдан юзага келган тошқин мингга яқин пропан баллонларини оқизиб кетиб, уларни шаҳар кўчаларига сочиб ташлади. Каскадли ҳалокат эффекти ва сенинг хавфсизлик иллюзиянг Каскадли ҳалокат эффекти ва сенинг хавфсизлик иллюзиянг Каскадли ҳалокат эффекти ва сенинг хавфсизлик иллюзиянг