Шайтоннинг футболи. Қандай қилиб одамлар моддий иллюзиялар, орзулар, ёпишқоқ фикрлар ва уйдирмалар саҳросида ўзларини йўқотадилар? Ким одамни бошидаги битмас-туганмас тортишувларга, “ким ҳақ, ким ноҳақ” муносабатларини ойдинлашувига тортади? Ким одамни муаммонинг тўп-нуқтасига қимматли диққат эътибор кучини беришга мажбур қилади ва руҳий маънавий йўлнинг уфқларини торайтиради? Ким бошидаги фикрларини турли траекториялар бўйлаб тепиб, одамни азоб-уқубатларга, тажовузкорликка, кўплаб эмоцияларни, ҳаётий энергияни куйдириб тизимнинг бошқариладиган элементига айлантиради? Инсоннинг бошига қандай фикрлар киради ва нима учун? Ёпишқоқ фикрлардан қандай қутулиш мумкин? Нима учун фикрлар бизнинг кайфиятимизни бузади ва туширади, ишларда бизни ҳаракатсиз қилади? Нега биз ўз фикрларимизда кимгадир ниманидир исботлаймиз, баҳслашамиз? Бундан кимга фойда? Нега Исломда ҳаёлпарастларни шайтоннинг умиди деб айтишади? Онг, унинг фаолияти, иғволари, айблашлари ва ҳужум қилиш механизми ҳақида нима билиш керак? Ўз онгингизни танқид қилиш ва ўзингизни ўрганишни нимадан бошлаш керак? Қандай қилиб руҳий йўлда кучлироқ бўлиш мумкин?