Ушбу янги ва жуда муҳим мурожаатида «АЛЛАТРА» ХИҲ вакили доктор Эгон Чолакян, 2023 йилнинг 24 ноябрь куни Мариана ботиғи ҳудудида содир бўлган муҳим геологик ҳодисаларни таҳлил қилади ва бу ҳодисаларнинг Сибирь плюми билан потенциал боғлиқлигини кўриб чиқади. Кўп йиллик тадқиқотларга ва инкор қилиб бўлмайдиган илмий маълумотларга таянган холда, унинг баёнотига нисбатан россиялик олимлар томонидан билдирилган танқидларга ишончли контраргументларни келтиради.
Мурожаатда Тинч океанининг жануби-ғарбий қисмида содир бўлган бир қатор мантиявий портлашларнинг батафсил таҳлили, уларнинг Мариана ботиғидаги сейсмик фаолиятга таъсири ва ер қобиғининг ёрилиши хавфи таҳлил қилинади. Чуқур мантиявий портлашларнинг сони тобора ортиб бораётгани, ҳамда портлашлардан ҳосил бўлаётган резонанснинг кучайиб бораётгани шароитида, Сибирь кратонидаги вазият жуда катта ташвиш уйғотяпди. Мурожаатда, шунингдек, муаллифнинг фикрига кўра, аниқ фактларни инкор этаётган, сиёсий манипуляциялар билан шуғулланаётган ва одамларни чалғитаётган Россия илмий ҳамжамияти танқид қилинади. Чолакян олимларни масъулиятли бўлишга чақирар экан, илмий мулоқотни сиёсий манфаатларга эмас, балки фактларга таянган ҳолда олиб боришни талаб қилади.
Ўз мурожаатида олим Россия фуқароларининг хавфсизлиги ҳақида чуқур ташвиш билдиради. У одамларни «қўрқмасликка ва хотиржам фарзандларини тарбиялашга» чақирган россиялик олимларнинг позициясини кескин танқид қилиб, эҳтимолий фалокатларга жиддий тайёргарлик кўриш зарурлигини қайтаради. Чолакян Россия ҳукуматини, таҳдиднинг жиддийлигини тан олишга ва аҳолини ҳимоя қилиш борасида зудлик билан зарур чораларни кўришга чақириб, жамоатчиликдан муҳим маълумотларни яшириш ҳолатлари борасида алоҳида хавотир билдиради.Ушбу мурожаат оддий илмий ҳисобот эмас, балки эҳтимолий фалокатни олдини олиш ва миллионлаб одамларнинг ҳаётини ҳимоя қилиш учун тезкор чораларни кўришга чақириқ ҳамдир.