«Леонардо» бўрони Португалия ва Испанияни сув остида қолдирди, Японияда эса 183 сантиметргача етган қор уюмлари билан рекорд даражадаги қор ёғиши ҳаётни издан чиқарди. Кубада тарихда илк бор ҳарорат 0 °C га тушди, Марказий Россияда эса термометр −33,7 °C гача тушди. Бу энди алоҳида аномалиялар эмас — 2026 йилдаги иқлим офатлари бир вақтнинг ўзида барча қитъаларда содир бўлиб, бир-бирини кучайтирмоқда ва вайронагарчиликлар каскадини келтириб чиқармоқда. Катаклизмларнинг синхронлашиши янги хавф босқичига кўтарилди ва инсоният узлуксиз иқлим даҳшати тузоғида қолиб кетди. Испаниядаги Грасалема шаҳарчасини тасаввур қилинг. Атиги 16 соат ичида у ерга деярли бир йиллик меъёрга тенг бўлган 400 мм ёмғир ёғди. Сув уйларнинг деворларидан сизиб ўтиб, тик кўчалардан оқиб, сайёҳлик шаҳарчасини офат ҳудудига айлантирди. Одамлар сувни чиқариб ташлаш учун, бошқа илож йўқлигидан ташқи деворларни болғалар билан тешишга мажбур бўлишди. Кўпчилик барча мол-мулкини ташлаб, шошилинч тарзда ўз уйларини тарк этди. Бу фильмлардан олинган саҳна эмас — бу 2026 йил февраль ойининг ҳақиқати. Португалияда Саду дарёси тошиб, сув сатҳини икки метргача кўтарди. Одамлар бундай кучли тошқинни илгари ҳеч қачон кўришмаганини айтишди. 200 дан ортиқ одам ўз уй-жойини тарк этди, мамлакатнинг 69 та ҳудудида эса фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Худди шу орада сайёранинг нариги томонида мутлақо бошқача фожиа юз берди. Японияни қор офати қамраб олди: Аомори шаҳрида қор уюмлари меъёрдан деярли уч баравар баланд бўлиб, 183 сантиметрга етди. Мактаблар ёпилди, электр таъминоти узилди, ҳукумат эса 2005 йилдан бери биринчи маротаба мудофаа кучларидан ёрдам сўради. Кариб денгизида содир бўлган ҳодиса янада ҳайратланарли бўлди. Кубанинг Индио-Хатуэй шаҳрида ҳарорат 0 °C гача тушиб, мамлкатдаги кузатувлар тарихидаги совуқнинг мутлақ миллий рекордига айланди. Ўсимликлар қиров билан қопланди. Совуқ ҳаво оқими бутун мамлакатга тарқалди: 32 та метеостанцияда +10 °C ва ундан паст кўрсаткичлар қайд этилди — тропик ҳудудлар учун бу аномал ҳолат ҳисобланади. «АЛЛАТРА» олимлари 2020 йилнинг ўзидаёқ табиий офатлар синхронлашиши ҳақида огоҳлантирган эдилар. Ўшанда бу назария бўлиб туюлган. Бугун эса бу бизнинг ҳақиқатимизга айланди. Европа 2026 йилнинг атиги бир ярим ойида кетма-кет еттита довулни бошдан кечирди. Одамлар бир офат зарбасидан кейин уй-жойини тиклаб улгурмасдан, навбатдагисига дуч келавердилар. Энг ташвишли нарса шундаки, инсоният Сибирь плюмининг бошқараладиган дегазацияси учун вақтни бой берди. Бу бизга тайёргарлик кўриш учун қўшимча йилларни бериши мумкин эди. Бироқ у эътиборсиз қолди. Энди эса ҳар қандай аралашув портловчи фалокатли сценарийни келтириб чиқариши мумкин. Биз критик нуқтанинг олдида турибмиз. Табиий офатларнинг бир вақтда содир бўлиши тобора тезлашмоқда, иқлим инқирозини ҳал қилиш имкониятлари эса кун сайин камайиб бормоқда. Аммо токи биз ҳали ҳам фикрлаш, тушуниш ва ҳаракат қилиш қобилиятига эга эканмиз, инсониятда келажакни ўзгартириш имконияти бор. Ҳар биримиз инқироз кўламини англаш ва сайёрамизда содир бўлаётган воқеалар ҳақидаги ҳақиқатни тарқатиш орқали ўз ҳиссамизни қўшишимиз мумкин.