Ўзининг янги мурожаатида доктор Эгон Чолакян жамоатчилик учун ёпиқ бўлган ҳужжатни — Россия Фанлар Академиясининг «Ягона Геофизика хизмати» Федерал тадқиқот маркази директори Юрий Виноградовнинг хулосасини фош қилади. Ушбу хулоса Россия судларида «АЛЛАТРА» кўнгиллиларига қарши қўлланиляпди. Доктор Чолакян ушбу хулосани батафсил таҳлил қилади ва ундаги ҳар бир бандга жавоб бериб, бу хулосанинг илмий жиҳатдан асоссиз эканини исботлаб беради. Халқаро маълумотларга ва «АЛЛАТРА» томонидан олиб борилган кўп йиллик тадқиқотларга таянган ҳолда, доктор Чолакян Виноградовнинг даъволари ё фактларга асосланмаганини, ёки замонавий илмий маълумотларга зид эканини кўрсатиб беради. Доктор Чолакяннинг таъкидлашича, ушбу хулоса экспертиза стандартларига жавоб бермайди, Сибирдаги магматик плюмнинг портлаш хавфи ҳақида огоҳлантираётган тадқиқотларни дискредитация қилади ва ушбу маълумотни яширмоқчи бўлганларнинг манфаатларини ҳимоя қилади. Доктор Чолакян яна бир бор, Сибирь плюмининг портлаши Йеллоустон портлашидан минг карра кучли бўлиб, бутун инсониятнинг қирилиб кетишига олиб келиши мумкинлигини эслатиб ўтади. Доктор Чолакян ўз мурожаатида муҳим бир саволни кўтарди: агар мана шундай «экспертлар» илмий ҳамжамиятнинг элитаси бўлса, унда яқинлашиб келаётган хавфдан одамларни ким ҳимоя қила олади? Олим барчани тақдим этилган фактларни холисона ўрганишга ва ҳали глобал оқибатларни олдини олиш имконияти борлигида, биргаликда ечим излашга чақирди. Вақт ўтяпти, лекин ҳаёт — курашишга арзийди!