Доктор Эгон Чолакян ўзининг янги видеомурожаатида 2025 йилнинг 30 июль куни Камчаткани ларзага келтирган 8,8 магнитудали талофатли зилзилани таҳлил қилади. Унинг асосий хулосаси қуйидагича: бу оддий тектоник зилзила эмас, балки улкан Сибирь мантия плюмининг уйғониши натижасида юзага келган геодинамик фаолликнинг янги ва ўткир босқичи бошлангани ҳақида хавотирли сигнал. Олим геофизик механизмларни батафсил таҳлил қилиб, Камчаткадаги ҳодиса – бу плюмнинг бутун Евросиё плитасига кўрсатаётган улкан босими туфайли юзага келаётган чегара эффекти эканини исботлайди. Доктор Чолакян ўз ҳамкасби жаноб Даниловнинг прогнози тасдиқланганига ҳам алоҳида эътибор қаратади: 2025 йилнинг июнь ойида у, Япониянинг шимолида август ойи бошларида кучли зилзила содир бўлишини прогноз қилган. Камчаткадаги воқеа жаноб Данилов томонидан ишлаб чиқилган янги сейсмик прогнозлаш усулининг самарадорлигини тасдиқлади. Видеода Эгон Чолакяннинг аввалги мурожаатларидан лавҳалар ва «АЛЛАТРА» ҳаракатининг ҳисоботларидан иқтибослар ҳам келтирилган бўлиб, улар Камчаткадаги зилзила, ҳаракатнинг ҳисоботларидаги иқлимий ва геодинамик моделга мутлақо мувофиқ содир бўлганини намоён этади. Доктор Чолакян Россия Фанлар Академиясининг илмий ҳамжамияти эгаллаб олган позицияни кескин танқид қилади. У фақатгина плиталардаги «тўпланган зўриқишга» ва «ортиб бораётган қуёш фаоллигига» таянадиган расмий тушунтиришлар асоссиз эканига ва улар мантия плюмининг ва чуқур жараёнларнинг ҳал қилувчи ролини инобатга олмаслигига эътибор қаратади. Унинг сўзларига кўра, эскирган моделларга таяниш ва маълумотларни яшириш – хавфларни тўғри баҳолашга ва ўз вақтида жавоб чораларини ишлаб чиқишга жиддий тўсқинлиқ қиляпди. Олимнинг таъкидлашича, айнан ўзининг фанлараро моделига асосланиб мана шу таҳдидлар ҳақида огоҳлантиргани учун, АЛЛАТРА ҳаракати Россия ҳудудида таъқибларга дуч келяпди. Шу таъриқа улар яқинлашиб хавф ва уни бартараф этиш йўллари ҳақида гапираётганларни овозани ўчиришмоқчи. Эгон Чолакян ўз мурожаатини жаҳон ҳамжамиятига қаратилган экзистенциал чақириқ билан якунлайди. У ҳар бир одамни танлов олдига қўяди: фалокатга етаклаб кетаётган тинчлантирувчи ёлғонларнинг асири бўлиб қолишни давом эттириш, ёки аччиқ ҳақиқатни тан олиш учун ўзида жасорат топиш. Бу жаҳолат ва билим, масъулиятсизлик ва аҳлоқий бурч ўртасидаги танлов.