Ўзининг янги мурожаатида доктор Эгон Чолакян Ерда кучайиб бораётган сейсмик фаолликка ва ҳалокатли зилзилалар даврининг яқинлашишига оид инкор этиб бўлмайдиган маълумотларни тақдим этади. Геодинамик жараёнларнинг таҳлили асосида у 6,0 ва ундан юқори магнитудали зилзилалар частотаси экспоненциал тарзда ўсаётганини намойиш этади ва биз мунтазам равишда 7,0 магнитудали ҳалокатли зилзилалар содир бўладиган критик чегарага яқинлашаётганимиз ҳақида огоҳлантиради. Инсоният учун энг катта таҳдид — бу исталган вақтда отилиб чиқиши мумкин бўлган Сибирдаги магматик плюм. Доктор Чолакян, қандай қилиб Игорь Михайлович Данилов томонидан таклиф этилган илмий-техник ечим асосида АЛЛАТРА олимлари рўёбга чиқарган экспериментал қурилма, ўн йил давомида (2013-2023) иқлимий ва геодинамик жараёнларни ушлаб келганини ва шу тариқа Россияда ҳамда Шарқий Европада табиий офатларнинг частотасини ва кучини сезиларли даражада камайтиргани ҳақида маълумот беради. Бу эса бутун дунёга ижобий таъсир қилган. 2023 йилнинг август ойида бу қурилмани ўчиришга мажбур бўлишганидан сўнг, табиий офатларнинг сони ва кўлами кескин ўса бошлаган. Доктор Чолакян қурилмани ўчириш оқибатларининг батафсил таҳлилини тақдим этади ва Сибирдаги магматик плюмнинг режали дегазацияси иқлимий ва геодинамик таҳдидни бартараф этишнинг ягона усули бўлиб қолаётганини қайд этади. Доктор Чолакян ўз мурожаатида Игорь Михайлович Даниловнинг илм-фаннинг турли соҳаларига, шу жумладан тиббиётга ва табиий офатларни олдини олиш технологиясини яратишга қўшган илмий ҳиссасига алоҳида тўхталиб ўтади. У шунингдек, мунтазам равишда уни ва АЛЛАТРА ҳаракатини дискредитация қилишаётганининг сабабини ҳам тушунтиради. Бу мурожаат — бу шунчаки огоҳлантириш эмас. Бу глобал фалокатни олдини олиш ва миллионлаб йилларга сайёрамиз хавфсизлигини таъминлаш имконияти ҳали борлигида ҳаракат қилишга чақириш. Ҳаёт курашишимизга арзийди.