Нанопластик сизнинг ДНК ва миянгизни шикастлаяпди, бепушт қилиб, келажагингиздан маҳрум қиляпди. Доктор Эгон Чолакян ўзининг янги мурожаатида яна бир бор кўзга кўринмас душман — нанопластик ҳақида сўз юритади. Унинг инсон саломатлиги ва биосферага таъсири аввал тахмин қилинганидан анча чуқур ва хавфли экан. Доктор Эгон Чолакян бошқа эътиборсиз қолдириб бўлмайдиган янги илмий маълумотларни тақдим этади. Ўзининг янги мурожаатида доктор Чолакян қуйидаги мавзуларни батафсил очиб беради: Нанопластикнинг нейродегенератив касалликлар билан боғлиқлигини тасдиқловчи сўнгги илмий маълумотлар, айниқса, денгиз бўйи ҳудудларда яшаётган аҳоли орасида. Қандай қилиб пластикнинг микроскопик заррачалари антибиотикларга чидамлиликни тезлаштириб, инсониятни инфекцион инқирознинг янги босқичига етаклаб кетяди. Нима учун айнан электростатик заряд нанопластикни саломатлик, экотизимлар ва атмосфера учун шу қадар ҳалокатли қиляпди? АСВ (атмосфера суви генератори) каби технологиялар агар ўз вақтида жорий қилинганида қандай қилиб вазиятни ўзгартириши мумкин эди — ва нима учун кечиктирилишнинг нархи энди жуда юқори бўлиб қолди. Ушбу мурожаатда Ватиканда тақдим этилган «Биосферадаги нанопластик. Молекуляр таъсирдан умумсайёравий инқирозгача» номли ноёб илмий ҳисоботга алоҳида эътибор қаратилган. Ушбу ҳисобот «АЛЛАТРА» олимлари гуруҳи томонидан, институционал ҳамкор-тақризчилар сифатида иштирок этган Боливия Католик Университети ва Хуан Мисаэль Сарачо Университети билан ҳамкорликда, ҳамда Бунёдкор жамият халқаро лойиҳаси билан илмий ҳамкорликда тайёрланган. Илк бор битта ҳисоботда нанопластикнинг тарқалиши, унинг озиқ-овқат занжирларига кириб бориши ва Ердаги ҳаётга салбий таъсири ҳақидаги асосий тадқиқотлар жамланди. Ҳисоботда «АЛЛАТРА» илмий гуруҳи аниқ ечим таклиф этди — нанозаррачаларнинг электростатик зарадини блоклаш ёки нейтраллаштиришга қодир технологияларни ишлаб чиқиш. Бу сайёравий инқирозга қарши курашда бурилиш нуқтасига айланиши мумкин. Бироқ, доктор Чолакян таъкидлаганидай, илм-фан ёлғиз ўзи буни уддасидан чиқа олмайди. Бюрократия, бутун дунё бўйлаб молиялаштиришнинг йўқлиги ва сиёсатчиларнинг бефарқлиги турли мамлакат олимларининг энг истиқболли ишланмаларини ва тадқиқотларини ҳам йўққа чиқаряпди. Доктор Чолакян шошилинч чоралар кўришга чақиряпди: глобал ҳамкорлик, илм-фанни қўллаб-қувватлаш ва хабардорликни ошириш — бу иқлим, саломатлик ва инсон табиатининг вайрон бўлишига қарши курашда ягона имконият. Биз, инсоният сифатида, ҳозир танлов олдида турибмиз: ёки бирлашиб ҳаракат қиламиз, илмий ташаббусларни қўллаб-қувватлаймиз ва хабардорликни оширамиз, ёки муаммо ҳал қилиб бўймайдиган даражага етгунга қадар уни инкор этишни давом этамиз. Вақт кетяпти. Лекин ҳаёт курашишга арзийди.