Агар инсоният сайёрамизнинг огоҳлантирувчи сигналларига кўз юмиб яшайверса, оқибати нима бўлади? 2025 йилда биз иқлим билан боғлиқ вазият қанчалар кескин ёмонлашганини янада яққол кўрдик: мисли кўрилмаган бўронлар, вайронкор торнадолар, фавқулодда ҳароратлар ва ҳатто мегазилзилалар. Лекин бу — эҳтимол, ҳали бошланиши, холос. Ушбу сонда биз жаҳон оммавий ахборот воситаларида деярли ёритилмаётган воқеалар ҳақида сўз юритамиз. Хусусан, «АЛЛАТРА» олимлари миллионлаб одамлар ҳаётини сақлаб қолиши мумкин бўлган ечимлар ва огоҳлантиришларни илгари сургани, аммо жаҳон ҳамжамияти уларнинг сўзларига эътибор бермагани ҳақида. Биз бутун инсоният учун улкан хавф туғдириб, Сибирь ҳудуди остида фаоллашиб бораётган гигант магма оқими — Сибирь магматик плюмининг бошқариладиган дегазациясини амалга ошириш бўйича сўнгги имконият қандай қилиб қўлдан бой берилгани ҳақида маълумот берамиз. Бугунги кунда ушбу плюм Ернинг умумий геодинамик тизимига ҳам тўғридан-тўғри, ҳам билвосита таъсир кўрсатмоқда. Бу йил биз илк бор мавжуд илмий моделларга изоҳлаб бера олмайдиган сейсмик аномалиялар билан тўқнашдик. Улар орасида минглаб афтершокларни келтириб чиқарган Камчаткадаги 8,8 магнитудали мегазилзила, оқибатлари эпицентрдан минглаб километр узоқда ҳам сезилган Мьянмадаги 7,7 магнитудали зилзила ҳамда Япония соҳиллари яқинида ваҳимали мунтазамлик билан кетма-кет содир бўлган кучли силкинишлар серияси. Ушбу дастурда нима учун ҳозир ҳар қандай аралашув умумсайёравий кўламдаги портлаш сценарийсини келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида билиб оласиз. Бироқ йилнинг энг ташвишли кашфиёти — атмосферадаги нанопластик билан дунё бўйлаб зўрайиб бораётган катаклизмлар ўртасидаги боғлиқлик. Олимлар пластик заррачалар океан ва атмосфера ўртасидаги табиий иссиқлик алмашинувини издан чиқариб, кўплаб иқлимий жараёнларни ўзгартирганини ҳамда тропик циклонлар, бўронлар, торнадолар, аномал ёғингарчиликлар ва бошқа экстремал ҳодисалар кучини бир неча баробар оширганини аниқладилар. Инсониятда бу муаммони ҳам ҳал қилиш имконияти бор эди. АСВ — атмосфера суви генераторлари технологияси ҳавони турли ифлосланишлардан, шу жумладан пластик заррачаларидан тозалаш хусусиятига эга эди. Агар ушбу инновацион ва умидбахш технология глобал миқёсда жорий этилганида, у миллиардлаб одамларнинг соғлиғини ва ҳаётини сақлаб қолиши ҳамда сайёрамизни тозалаши мумкин эди. Йўқотилган вақтни орқага қайтариб бўлмайди. Бугун ҳаракатсизликда ўтаётган ҳар бир кун одамлар ҳаёти билан ўлчаняпди. Шунга қарамай, ҳатто мана шундай оғир вазиятда ҳам умид бор — агар инсоният бирлашса ва ечим топиш учун бор куч-ғайратини сафарбар қилса. «АЛЛАТРА» олимлари изланишни тўхтатмаяптилар, чунки улар: «Агар ҳаёт учун курашмасак, унда бошқа яна нима учун курашиш мумкин?» деб ҳисоблайдилар. 00:00 — Кириш: инсониятнинг қўлдан бой берилган имкониятлари 01:11 — Тропик циклонлар: вайронали кучнинг янги даражаси 09:07 — Ноодатий ҳудудларда торнадо: Европа, Бразилия, Африка 15:20 — Инсоният эътибордан четда қолдирган иқлим инқирозини ҳал қилиш йўллари 17:20 — Аномал иссиқ ва совуқ ҳаво: иқлим чегаралари бузилмоқда 27:37 — Геологик фаоллик: 2025 йил рўй берган рекорд зилзилалар 34:58 — Сибирь плюми: литосферага босим ва унинг оқибатлари 36:54 — Қўлдан бой берилган имконият: энди дегазация ўтказиш учун кеч бўлди 40:45 — Нанопластик ва Ер қобиғи: яшириниб келинган хавфли боғлиқлик