Сайёрамиз бизни ёмон об-ҳаво ҳақида огоҳлантирмай қўйди. Энди у катаклизмлар тилида ҳаёқиряпди. Эфиопияда камида 12000 йилдан бери ухлаб ётган вулқон уйғонди. Индонезияда қизиган кул стратосферагача кўтарилди. Таиланднинг Хатъяй шаҳрида эса одамлар бир неча кун давомида ўз уйларининг томларида сув тобора кўтарилаётганини кузатиб ўтиришга мажбур бўлишди. Бу антиутопик фильмдаги келажак эмас. Бу бизнинг бугунги кунимиз. Ҳар бир вайронагарчилик кадри ортида — кимнингдир бир лаҳзада узилган ҳаёти. Таиландда 33 киши ҳалок бўлди. Вьетнамдаги тошқинлар яна 98 кишининг ҳааётига зомин бўлди. Шри-Ланкадаги кўчки туфайли 6 киши вайроналар остида қолиб кетди. Индонезия қишлоқларида одамлар олтингугурт ҳидидан нафас олишлари қийинлашди. «Қизиган кул уйларимизни, мактабимизни, шифохонамизни вайрон қилди», — дея хабар беришди Супит Уранг аҳолиси. Таиланднинг Хатъяй шаҳрида янги туғилган чақалоқлар билан бирга 600 нафар бемор ётган шифохона биносининг икки қаватини сув босди. Қутқарувчилар вертолётларда озиқ-овқат ва генераторларни етказиб беришди. Австралияда апельсиндай келадиган дўл ёғди. Россияда ноябрда момақалдироқлар фаоллиги бўйича рекордлар ўрнатилди. Челябинскда музли ёмғир йўлларни музлоққа айлантириб, юзлаб одамлар жароҳат олишига сабаб бўлди. Эфиопияда деярли 12 000 йил давомида ухлаган Хайли Губби вулқони 15 километр баландликка кул улоқтирди. Бу оддий рақамлар эмас. Бу сайёрамизнинг сигналлари, биз уларни эътиборсиз қолдира олмаймиз. Ҳар бир фалокат — бу кимнингдир синган ҳаёти, бошқа ҳеч қачон дастурхон атрофида йиғилмайдиган оилалар. Табиий офат мамлакат, дин ёки сиёсий қарашларга қарамайди. У ҳаммага бир хилда зарба беради. Биз бу сигналларга эшита оламизми? Ёки ўзимизни бу воқеаларнинг бизга даҳлм йўқдай тутишни давом эттираверамизми? Эртанги кунимизнинг бўлиш-бўлмаслиги бизнинг бугунги танловимизга боғлиқ. 00:00 — Кириш: сайёрамиз хавотирли белгиларни намоён қиляпти 00:25 — Индонезия: Семеру вулқонининг отилиши 03:00 — Вьетнам: мисли кўрилмаган тошқинлар ва уларнинг оқибатлари 04:50 — Россия: Челябинскда аномал музли ёмғир ва ноябрь ойидаги рекорд чақмоқлар 06:40 — Эфиопия: 12 000 йилдан сўнг Хайли Губби вулқони уйғонди 07:44 — Австралия: «Фина» тропик циклони ва улкан дўл 10:03 — Шри-Ланка: кўчки ва унинг қурбонлари 11:13 — Бангладеш: зилзила ва шаҳар инфратузилмасининг ожизлиги 12:40 — Таиланд: «ёмғир бомбаси» ва Хатъяй шаҳридаги фожиа 14:50 — Хулоса: дунё уйғониши учун яна қандай воқеалар содир бўлиши керак?